31 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Саломатлик
12 Мая  2020 6424

2 010 киши бутунлай соғайди

Андижонда 4 нафар, Наманганда 2 нафар, Сурхондарёда 4 нафар, Тошкентда 12 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.

Андижонда шу пайтга қадар 162 нафар бемор соғайган, 7 нафар бемор даволанмоқда.

Наманганда 2 нафар соғайганларнинг бири 54 ёшли эркак, иккинчиси 72 ёшли эркак.

Наманганда тузалганлар сони 197 нафар, яна 39 нафар бемор даволаняпти.

Сурхондарёда 4 нафари тузалганларнинг ҳаммаси эркак киши бўлиб, энг ёши каттаси 64 ёшли, энг ёши кичиги 33 ёшли экан.

Сурхондарёда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафарга етди.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Беморлардан 10 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 72 ёшда бўлса, энг ёши 4 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар соғайганлар 628 нафар етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2 010 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech