25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Мамлакатимизда
17 Янв  2019 1609

2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари белгиланди. Шу билан бирга, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффицентлар ва Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалар рўйхати тасдиқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қарорга кўра, давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхонолар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномалар хатловдан ўтказилади. Шунингдек, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш ишлари ҳам амалга оширилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни мана бу ерда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech