23 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +40,2 °C

Ҳукумат
11 Янв  2019 1944

2019 йилда Самарқандда 355 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилади

Президентимиз Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида Тойлоқ туманидаги “Pet Agro Oil” қўшма корхонасида бўлиб, ёғ-мой ишлаб чиқариш технологиясини кўздан кечирди.

Шу ерда Самарқанд вилоятига хорижий инвестицияларни жалб этиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

2019 йилда вилоятда 355 миллион доллар инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган. Ўзбекистоннинг Хитой, Туркия ва Испаниядаги элчихоналари ҳамда Грециядаги консулхонаси вилоят туманларига бириктирилган.

Ушбу ваколатхоналар раҳбарлари маҳаллий ҳокимликлар билан бирга шакллантирилган инвестиция лойиҳаларини тақдим этди.

Шунингдек, “Azia Metall Prof” қўшма корхонаси томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида тунукани рух билан қоплаш, қайта ишлаш ва полимеризациялашни ташкил этиш, 4 минг 300 гектар майдонга интенсив боғ яратиш, пахта-тўқимачилик кластерлари ташкил қилиш, томчилатиб суғориш, паррандачиликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар юзасидан маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳаларнинг асоси, самарадорлиги билан қизиқди. Улар юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб, хорижий тажрибани ўрганиш, керак бўлса, чет элдан консультантлар жалб этиш зарурлигини таъкидлади.

Самарқанд вилоятида 37 минг гектардан зиёд лалми ер фойдаланилмаётгани, уларни ишга солиб, аҳолини иш ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech