12 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,3 °C

Спорт
25 Июн  2019 807

2026 йилги қишки Олимпиада ўйинлари Италияда бўлади

Лозаннада ХОҚнинг 134-сессиясида 7 йилдан сўнг бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинларига мезбон шаҳар номи аниқланди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

2026 йили ўтказиладиган Олимпиадага номзод шаҳарлар орасида Италиянинг Милан ва Кортина д’Ампеццо (биргаликда) ҳамда Швециянинг Стокгольм шаҳарлари сўнгги босқичигача етиб келишди. Якуний овоз бериш натижаларига кўра, XXV қишки Олимпия ўйинларига Милан ва Кортина д’Ампеццо шаҳарлари мезбон, деб топилди. Ушбу мусобақа 2026 йилнинг 6-22 февраль кунлари ўтказилади.

Маълумот учун, Кортина д’Ампеццо шаҳрининг ўзи 1956 йили VII қишки Олимпиадага мезбон бўлган. Италиянинг бошқа бир шаҳри Турин 2006 йилги қишки Олимпия ўйинларини қабул қилган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги қишки Олимпиада Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech