20 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,8 °C

Хавфсизлик
13 Сен  2019 361

205 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.

Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Янгийўл туманидаги ошхоналардан бирининг ёнида тўхтаб турган фуқаро Т.Ф.га тегишли “Исузу” ва фуқаро Х.В.га тегишли “Мерседес бенц” русумли автомашиналар божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида автомашиналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қиладиган фуқаро Т.Р.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, ушбу шахснинг хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 67 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Юқоридаги тадбирлар натижасида умумий қиймати 205,4 миллион сўмлик 114 дона телевизорлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech