23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,8 °C

Хавфсизлик
19 Авг  2019 398

216 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори-дармонлар қўлга олинди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбир давомида, фуқаро Х.С. бошқарувидаги “ГАЗ-2834” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда Наманган шаҳри И.Каримов кўчасида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу юк машинасида хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 216 миллион сўмлик 5434 та қадоқдаги дори-дармон воситалари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech