20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Кейинги авлод
24 Окт  2019 498

Тошкент шаҳридаги 22-мактаб Халқаро танловининг финал босқичига йўл олди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия маркази кўмагида Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 22-мактабда ишлаб чиқилган “Қуёшдан қувват ол” (“Take the Power from the Sun”) лойиҳаси Бирлашган Араб Амирликларининг нуфузли Zayed Sustainability Prize (Зайед Барқарор Ривожланиш Танлови)да Европа ва Марказий Осиё минтақаси финалчисига айланди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати. 

Танловниг бешта йўналишига дунёнинг 129 давлатидан 2373 та ариза келиб тушган. Финал босқичи иштирокчилари, жумладан Тошкент шаҳридаги 22-мактаб 2020 йилнинг январида Абу-Дабида бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимига таклиф этилди. Ғолиблар айнан ушбу маросимда эълон қилинади. Мактаблар йўналишида ҳар бир минтақа ғолибига ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот берилади.

Zayed Sustainability Prize 2008 йилдан Бирлашган Араб Амирликларининг асосчиси Шайх Зайед бин Султон Ал Наҳён хотирасига атаб ўтказила бошланган. Умумий соврин жамғармаси 3 миллион АҚШ доллари бўлган танлов ҳар йили соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув таъминоти, энергетика ва глобал мактаблар йўналишларида барқарор ривожланиш бўйича энг яхши лойиҳаларни тақдирлаб келади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech