06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Саломатлик
10 Июл  2020 333

227 бемор соғайди

Бугун юртимиздаги турли тиббиёт муассасаларида 227 нафар бемор соғайди.

Бундан аввал пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор коронавирус инфекциясидан тузалгани ҳақида хабар берган эдик.

Шу соатларда эса пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 56 нафар, Нуронийлар сиҳатгоҳида 107 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 205 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида COVID-19дан тузалганлар сони 4 652 нафарни ташкил қилади.

Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясидан фориғ бўлганлар сони 464 нафарга, Наманган вилоятида – 298 нафарга, Бухоро вилоятида – 518 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 7 287 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech