24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
18 Июл  2019 380

243 миллион сўм қарздор дейилган фуқаронинг 215 минг сўм олдиндан тўлови бор экан

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига келиб тушган баъзи мурожаатларни кузатиб, шундай бўлиши ҳам мумкинми, деган савол қийнайди. Сабаби баъзи бир асоссиз қарздорликлар ишониб бўлмас даражада қўйиладики, инсон беҳос ҳайратдан “ёқа ушлайди”.

Ана шундай ҳолатлардан бири Жиззах вилоятида кузатилди. Жиззах шаҳар “Зилол” маҳалласида яшовчи Севара Абдуллаева хонадонига электр энергияси учун ўз-ўзидан 243 миллион 847 минг сўм қарздолик ёзилган, дея маълум қилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси матбуот хизмати.

Федерацияга мурожаат қилган Севара Абдуллаева унинг номига ёзилган бу қарздорлик умуман ёлғон эканлигини, холатга аниқлик киритишни сўраган. Мутасаддилар барча ҳужжатларни ўрганиб, қайта ҳисоб-китоб қилар экан, ушбу қарздорлик нореал деб топилди. Энг қизиғи С. Абдуллаева электр энергияси учун олдиндан салкам 215 минг сўм ортиғи билан тўлов қилган экан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech