18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,2 °C

Хавфсизлик
23 Мая  2019 446

2,5 асрлик маданий бойлик яширинча олиб чиқилаётганда тўхтатиб қолинди

Божхоначилар миллий маданиятимиз ва бой тарихимизнинг қадимий асори-атиқаларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олдини олишмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Москва” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро Ҳ.А. ўзи билан 1750 йилда зарб этилган қадимий тангани олиб кетишга уринган чоғида тўхтатиб қолинди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Ҳозирда ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган қадимий танга Бухоро давлат бадиий меъморчилик музей қўриқхонаси тасарруфига топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech