01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Энергетика
19 Мая  2020 1701

270 миллион куб-метр газ тежалади

«Сирдарё» иссиқлик электр станциясида модернизация ишлари бошланган.

 

Россиянинг «Силовые машины» ОАЖ компанияси томонидан «Сирдарё» иссиқлик электр станцияси бешинчи ва олтинчи энергоблокларининг модернизация ишлари бошланган. Модернизация ишлари уч босқичда амалга оширилади.

Модернизация ҳисобига энергоблокларнинг самарадорлиги ошади, ҳар бир энергоблокнинг ўрнатилган қуввати 325 МВт га етказилади, 1 кВт/с учун шартли ёқилғи сарфи 40 граммга камаяди. Натижада йилига 270 миллион м3 табиий газ тежашга эришилади.

Маълумот учун: 2019 йилда учинчи ва тўртинчи энергоблокларда модернизация ишлари муваффақиятли амалга оширилган. Бу эса иккита энергоблокнинг ўрнатилган қувватини 650 МВтга етказишга олиб келди. Мазкур энергоблокларнинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариши амалда 3,0 дан 3,7 миллиард кВт/соатгача оширилди, шартли ёқилғи сарфи 40 граммга қисқарган.

«Силовые машины» ОАЖнинг ишчи гуруҳ раҳбари Алексей Терентьевнинг сўзларига қараганда, иккита энергоблокнинг модернизация ишлари март ойида бошланган, ҳамда ноябрь ойида тўлиқ якунланади ва энергоблоклар тўла қувватга чиқарилади, деб хабар беради «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech