26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Хавфсизлик
23 Мая  2019 460

27.500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинди

Андижон вилояти, Пахтаобод туман прокуратураси иш юритувидаги жиноят иши юзасидан фуқаро И.И. (1970 й.т.) жиноят ишининг ўзига оид қисмини ижобий ҳал қилиб бериши учун жами 27.500 АҚШ доллари таклиф қилган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Фуқаро 7.500 АҚШ долларини нақд шаклда ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги, бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини терговчи айтган фуқаро номига расмийлаштириб беришни айтган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговчиси вилоят прокурори номига фуқаро И.И. унга пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида билдирги билан мурожаат қилган.

Фуқаро И.И. 21 май куни терговчига келишилган 27.500 АҚШ долларидан 3.000 АҚШ долларини берган ҳамда “Ж.С.К.” АЖ ҳудудидаги, бозор нархи 20.000 АҚШ долларига тенг бўлган савдо дўконини расмийлаштириб бериш учун терговчидан паспорт нусхани олаётган вақтида вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан И.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech