09 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,3 °C

Мамлакатимизда
10 Июл  2020 3002

3 700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда «Жибек жоли» — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали 2 700 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан юртдошларимизни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3 000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди.

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июлда фуқароларимизнинг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июль кечқурун ва 9 июль куни «Жибек жоли» – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан 3 746 нафар фуқароларимиз ўтказилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

Шунингдек хабарда Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилиши эслатиб ўтилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech