19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
23 Сен  2019 407

30 сентябрда Хитойдаги энг қадимий аэропорт ёпилади

30 сентябрда Хитойнинг биринчи аэропорти, Пекиндаги «Наньюань» фуқаро авиацияси самолётларига хизмат кўрсатишдан тўхтайди. Негаки, бу ерда янги, дунёдаги энг йирик халқаро аэропортлардан бири «Дасин» авиайўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди, дея хабар беради «Чжунго жибао» газетаси.

«Наньюань» аэропорти 1910 йилда қурилган. 1913 йилнинг августида бу ерда биринчи учувчилар билим юрти ва кейинчалик авиация заводи очилган. Бошида «Наньюань»дан ҳарбий аэродром сифатида фойдаланишган, бироқ вақт ўтиб, у фуқаро авиациясига ҳам хизмат кўрсата бошлаган. Шу пайтга қадар ҳам ҳарбий, ҳам фуқаролик авиациясига хизмат кўрсатиб келган. «Наньюань»дан фақатгина China United Airlines авиакомпанияси фойдаланган. 30 сентябрдан бошлаб, компания «Дасин» аэропортидан фойдалана бошлайди.

Пекиндаги дунёнинг энг йирик, ўта мураккаб муҳандислик ечимига эга «Дасин» халқаро аэропорти қурилиши 30 июнь куни якунланди. 1 миллион квадрат метр майдонга эга ва «Олтин қақнус» шаклидаги ягона терминалли аэропортни ишга тушириш 30 сентябрь – ХХР ташкил этилганининг 70-йиллиги арафасига режалаштирилган.

Аэропорт Пекин жанубида, шаҳар марказидан 46 километр масофада жойлашган, тўртта учиш-қўниш йўлагига эга ва йилига 620 минг рейсни қабул қилиши мумкин. Унинг томи аллақачон дунёдаги энг йирик аэропорт терминалининг пўлат томи, дея тан олинган ва унинг майдони 25 стандарт футбол майдонига тенг.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech