15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Таълим
16 Июл  2020 429

4 000 дан ортиқ битирувчи экстернат тартибида аттестациядан ўтди

Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларидан муваффақиятли ўтган фуқароларга олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишга имкониятлари яратилди.

Мамлакатимиз таълим тизими турли сабабларга кўра ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларни топшириш тизими яратилган.

Пандемия шароитида олий таълим муассасаларига қабул учун рўйхатдан ўтиш жараёнларининг якунланишига қадар экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини ўтказиб, аттестациядан муваффақиятли ўтган талабгорларга белгиланган тартибда давлат намунасидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) берилиши таъминланди.

Бу йил экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш учун 5 074 нафар фуқаролар мурожаат этган.

Шунингдек, республикада коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин чекловлари ўрнатилганлиги сабабли экстернат тартибида якуний аттестация бошлангунига қадар (2020 йил 15 июнь) белгиланган муддатда ҳужжат топширишга улгурмаган 278 нафар фуқароларга қўшимча равишда экстернат тартибида якуний аттестацияларни топширишга рухсат берилди.

2020 йил 15 июндан 30 июнга қадар ҳар бир ҳудудда экстернат тартибида якуний аттестация ўтказиш ҳуқуқи берилган мактабларда якуний давлат аттестациялари ўтказилди.

«Бу йил экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларидан муваффақиятли ўтиб, менга 11 йиллик умумий ўрта таълим тўғрисида аттестат берилганлигидан мамнунман. Ҳужжатларимни олий ўқув юртига хам топширишга улгурдим», — дейди Фарғона вилоятидан экстернат тартибида якуний аттестациядан ўтган битирувчи Моҳидил Джумабоева.

Экстернат тартибида якуний давлат аттестациялардан муваффақиятли ўтган 444 нафар битирувчиларга 9 йиллик умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома ҳамда 3 600дан зиёд битирувчиларга 11-синф ҳажмида давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисида аттестат бланкалари берилди. Бу билан уларга олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш ёки бандлигини таъминлаш имкониятлари яратилди, деб хабар беради халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech