16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Транспорт
3 Июн  2019 842

4-7 июнь кунлари Тошкентда Темир йўл Ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтади

Унда халқаро ташкилотга аъзо бўлган 27 та давлат транспорт вазирлари ҳамда темир йўл раҳбарлари иштирок этади. Шунингдек, тадбирда халқаро темир йўл ташиш ҳукуматлараро ташкилоти, халқаро транспорт федерацияси, халқаро темир йўл транспорти қўмитаси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссиясининг ички транспорт қўмитаси каби бир қатор нуфузли ташкилотлар вакиллари қатнашади.

Ушбу тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Транспорт вазири Ачилбой Раматов иштирок этади ва нутқ сўзлайди, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Сессияда йиғилиш иштирокчиларига Темир йўл Ҳамкорлик ташкилотининг 2018 йилги фаолияти, ташкилот комиссиясининг транспорт сиёсати ва ривожланиш стратегияси бўйича олиб борилган ишлар хусусида  маълумотлар тақдим этилади. 2020 йилги белгиланган лойиҳалар режаси ҳам ишлаб чиқилади. Шунингдек, 3 кун давомида давлатлараро ташувларнинг ҳозирги ҳолати, ҳамкорликда йирик лойиҳаларни амалга ошириш, соҳага янги инновацион технологияларни жалб қилиш, янги транзит йўлакларни жорий этиш, тариф сиёсати йўналишларида музокаралар олиб борилади. 

Эътиборлиси, анжуманда Темир йўл Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида транспорт вазирлари ва темир йўл раҳбарларининг расмий учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. 

Маълумот учун: Темир йўл Ҳамкорлик ташкилоти 1956 йил ташкил этилган бўлиб, унга 29 та давлат аъзо ҳисобланади. Дастлабки Темир йўл Ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг I сессияси 1956 йил Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтган. 2018 йил Вазирлар кенгашининг XLVI сессияси Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech