25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2020 1480

Сотувчига ҳамла учун тўрт йил қамоқ жазоси

2019 йил 22 август, соат тахминан 13-00 да 20 ёшли Саид Я. Марғилон шаҳри савдо дўконларининг бирида мобил телефон аппаратлари сотувчисини ҳақоратлай бошлади.

У харидорлар кўз ўнгида сотувчига ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан ғойиб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов департаменти ахборот хизматининг хабар беришича, Саид Я. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасига (безорилик ниятида қасдан оғир тан жароҳати етказиш) асосан айблов эълон қилинган, ҳамда “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди ҳужум қилган шахсни айбдор деб топди ва унга нисбатан тўрт йил муддатга қамоқ жазоси белгилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech