30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Хавфсизлик
18 Мая  2020 393

Суд ўз ҳукмини эълон қилди

Юнусобод туманидаги шов-шувга сабаб бўлган ЙТҲ бўйича суд мажлиси якунланди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди, шов-шувга сабаб бўлган ЙТҲ сабабчиси Л. Толмачёвага ҳукм ўқиди.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, Л.Толмачёва 2019 йил 04 июнь соат 18:26 да бошқарувидаги “Nexia-3” русумли транспорт воситасини Юнусобод тумани 11-мавзе 5-7 уйлар оралиғидаги транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган даҳалараро йўлда ҳаракатланаётганида, транспорт воситасини ўнг томонга буриб, автомашиналар ва пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўлга ўтган.

Бу ерда эса 13-14 ёшдаги болаларни йўл ёқасида туришганлигини кўрган. Бирданига йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, ҳаракатланишни давом эттириб, болаларни босиб кетган.

Бунинг оқибатида вояга етмаган 14 яшар бола олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган. Болалардан яна бири соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмаган “енгил”, учинчиси “ўртача оғир” тан жароҳатлари олганлар.

Суд жараёнида, судланувчи, гувоҳ, жабрланувчи ва уларнинг қонуний вакилларини кўрсатувлари эшитилиб, тўпланган далиллар ва судланувчининг ҳимоя нутқи тингланди.

Суд жиноят иши ҳужжатларини ҳар томонлама тўлиқ текшириб, 2020 йил 18 май кунидаги ҳукмга кўра, Л.Толмачёвани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан айбдор деб топиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш, 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этган. Айбдор Л.Толмачёва озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил колониясида ўташи, жазо муддати 2019 йил 06 июнь ойидан бошлаб ҳисобланиши белгиланган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech