16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,2 °C

Спорт
19 Июн  2019 476

44 ёшни қарши олаётган Чусовитина туғилган кунида ҳам мусобақада

Жанубий Кореянинг Чежу шаҳрида бадиий ва спорт гимнастикаси бўйича Korea Cup мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина ўз иштирокини бошлайди. Спортчимиз мусобақада ўзининг севимли таяниб сакраш машқи бўйича ғолиблик учун кураш олиб боради, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Эътиборлиси, бугун Оксана Чусовитина ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Унинг мусобақадаги ғолиблиги эса Оксана учун унутилмас кунлардан бири бўлиб қолади. Спортчимиз бугун 44 ёшни қарши олмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech