15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20 °C

Транспорт
19 Авг  2019 502

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 5 та замонавий электровоз келтирилади

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг локомотив парки жорий йил охирига қадар 3 та, 2020 йилнинг биринчи чорагида яна 2 та 3ЭС5К электровозлари билан тўлдирилади, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга инвеститсиявий лойиҳалар дастурига кўра, жорий йил бошида Россия давлатидан 2 дона 3ЭС5К русумли янги электровозлар келтирилган эди. Иш фаолияти давомида мазкур электровоз мутахассислар томонидан  муваффақиятли синовдан ўтказилди. Шу боис асосан юк тортиш учун мўлжалланган локомотивдан яна 5 та олиб келиш бўйича шартнома имзоланган.

Маълумот учун: Замонавий юк электровози 1520 мм темир йўлларда юриш учун мўлжалланган бўлиб, 3 та секциядан иборат. Ҳар бир секцияда 4 та ғилдирак жуфтлиги ўрнатилган. Электровознинг тортиш кучи соатига 9840 кВт ташкил этган бўлса, Хитойдан келтирилган 1 та секцияли “Ўзбекистон” электровозининг тортиш кучи соатига 6000 кВт эди. Кўриниб турибдики, мазкур локомотив бошқаларга нисбатан жуда катта кучга эга. Шунингдек, бир соатлик минимал юриш тезлиги 49,9 км/с ни ташкил этади. Энг юқори юриш тезлиги 110 км/с. Электровоз қишнинг изғирин совуғида ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам юришга мўлжалланган. Локомотив кабинаси тўлиқ компьютерлаштирилган бўлиб, машинист учун барча қулайликлар яратилган. 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech