
Мамлакатимизда
23
Фев 2019
1682
54,6 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилган биологик фаол моддалар қўлга олинди
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари сифати кафолатланмаган товарларни ноқонуний айланмасига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Олмазор туманида фуқаро А.Т. ўзининг бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасидан 7 турдаги 840 дона хорижда ишлаб чиқарилган биологик фаол моддаларни тушираётган вақтда тўхтатилган. Умумий қиймати 54,6 миллион сўмни ташкил этадиган мазкур товарлар ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган ва юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган.
Айни пайтда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.