19 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10,8 °C

Биласизми?
6 Сен  2019 753

57 йилдан сўнг фарзандли бўлган аёл

Ҳиндистоннинг Андҳра-Прадеш шататида яшовчи экстрокорпорал уруғлантириш (ЭКУ) ёрдамида ҳомиладор бўлган 74 ёшли аёл экизак қизларни дунёга келтирди, дея ёзади  «Hindustan Times» газетаси.

Туғуруқхона раҳбарининг айтишича, Эрраматти Мангаямма кесар кесиги ёрдамида туққан.

«Операция муаммосиз ўтди. Она ҳам, чақалоқлар ҳам соғ-саломат ва ҳеч қандай асоратлар йўқ. Бироқ қизалоқларнинг онаси интенсив терапия бўлимига юборилган. У сўнгги бир неча соат ичида бошдан кечирган стрессдан чиқиши лозим», дейди у.

Мангаямма чақалоқларни эмиза олмайди ва шу боис улар донорлик банкидан сут олади.

Туғуруқхона раҳбарининг сўзларига кўра, кекса аёлда диабет ва гипертензия каби тиббий асоратларга эга бўлмагани сабабли ҳомиладор бўлиши ва фарзандни дунёга келтириши мумкин эди.

Мангаямьа ва унинг 80 ёшли эри Рай Рао 1962 йил 22 мартда турмуш қуришган. Ўтган 57 йил давомида эр-хотин фарзандли бўла олишмаган. Бироқ тиббиётнинг ривожланиши сабаб 74 ёшли аёлга шу йилнинг январь ойида ҳомиладор бўлиш насиб этди.

Илгари (2008 йил) сунъий уруғлантириш орқали 70 ёшида эгизак фарзанд кўрган энг кекса она яна бир ҳиндистонлик Омкари Панвар бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech