18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Транспорт
17 Мая  2019 846

6 июндан бошлаб Тошкентдан Иссиқ-кўлга мавсумий поездлар қатнови йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 6 июнь кунидан бошлаб мавсумий Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида сайёҳликни  ривожлантириш мақсадида ташкил этилган поезд ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Тошкент-Марказий вокзалидан соат 20:50 да йўлга чиқиб, Қозоғистон ҳудуди орқали ҳаракатланади ва жума куни 20:29 да Балиқчи вокзалига етиб боради. Иссиқ-кўлдан шанба куни соат 01:59 да ҳаракатланган поезд Тошкент шаҳрига якшанба куни соат 05:00 да етиб келади. 

Халқаро қатнов Ўзбекистоннинг “Салар”, “Чуқурсой”, “Келес”, Қозоғистоннинг “Сариағач”, “Арис-1”, “Чимкент”, “Манкент”, “Тюлкубас”, “Абаил”, “Бурное”, “Жамбул”, “Луговая” ҳамда Қирғизистоннинг “Мерке”, “Чалвадор”, “Қаинди”, “Қораболта”, “Беловодск”, “Тўқмоқ” стансиялари, Бишкек-2 ва Балиқчи вокзали орқали амалга оширилади. 

Таъкидлаш жоиз, Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездида йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вагонлар шинам ва ёруғ, совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Ресторан вагонда сайёҳлар ва йўловчилар учун салқин ичимликлар мавжуд бўлиб, тансиқ таомлар ҳам тайёрланади, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech