30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Ҳарбий
27 Ноя  2019 1710

60 га яқин давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар раҳбарлари полигонга борди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари таркиби билан йиғинлар ўтказиш тўғрисида”ги қарорига, шунингдек 2019 йил 15 ноябрдаги Фармойишига асосан ноябрь ва декабрь ойларида икки босқичли йиғин ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан “Чирчиқ” полигони базасида ташкил этилган йиғиннинг биринчи босқичида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари таркиби саф тортди, деб хабар қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Йиғин машғулотлари қатнашчилари кун тартибига биноан миллий армиямиздаги энг замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғлар билан танишди.

Армия ва халқ якдиллиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг яқиндан олиб борадиган ҳамкорлиги, ҳарбий қурилиш ва миллий армиямизни кун сайин ислоҳ қилиш, мамлакатимизнинг мудофаа саноатини янада юксалтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган мазкур йиғин давомида мансабдор шахслар уч кун мобайнида белгиланган режа бўйича миллий армиямиз куч-қудратига оид билим ва кўникмаларини оширадилар.

Йиғин машғулотларини юксак савияда ўтказиш учун “Чирчиқ” полигони базасида барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йиғин машғулотлари 30 ноябрга қадар давом этади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech