25 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Мамлакатимизда
14 Фев  2020 587

618 та инвестиция лойиҳаси кўплаб янги иш ўрни дегани

Жорий йилда Тошкент шаҳрида умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 618 та ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилган.

Бу ҳақда 14 февраль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг учинчи сессиясида маълум қилинди.

Сессия қатнашчилари ва депутатлар шунингдек, пойтахт ҳудудида 2019-2020 йилларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича ўтган йили  амалга оширилган ишлар ва бу йўналишда жорий йилга мўлжалланган режалар билан танишдилар.

Шунингдек, пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ҳудудлардаги муҳим масалаларни ҳал этишга оид бошқа масалалар ҳам сессия кун тартибидан ўрин олди. Ўрганилган масалалар бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида тегишли қарорлар қабул қилинди, деб хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech