11 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,4 °C

Саломатлик
31 Мая  2020 371

63 ёшли онахон вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўпка - юрак етишмовчилигидан вафот этди.

1957 йилда туғилган пойтахтлик аёл кишида шу йилнинг 30 май куни COVID-19 аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли аёл бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.

Беморнинг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи шу соҳа мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог, реаниматологларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech