26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Ташвишли хабар
9 Апр  2020 669

63 ёшли қарияни дўппослаш оддий ҳолми

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда «Самарқандда 63 ёшли киши уриб-дўппосланди» номли мақола чоп этилганди. Унда ва видеокузатув мосламаларидан олинган материалларда қорни очган фуқаронинг очлик аламини 63 ёшли отахондан олгани аниқ тасвираланган.   

2020 йил 29 март тахминан соат 02:30 да 32 ёшли Азизнинг қорни оч қолади. У Самарқанд шаҳарнинг «Табиат-саховат» деҳқон бозори ёнида жойлашган дўкон олдига келиб, шу дўконда норасмий қоровул бўлиб ишлаган фуқаро 63 ёшли Хусиналидан қорни очганлигини ва унга «хот-дог» тайёрлаб беришини «сўрайди».

Хусинали унга карантин сабабли дўкон ёпиқлигини айтганида, у билан жанжаллашиб қолиб, Хусиналини қўл ва оёқлари билан қасддан уриб-дўппослаб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри буйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фукаро Азизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Азизга ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми «в» банди (ўта шафқатсизлик билан, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech