15 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,5 °C

Саломатлик
12 Июл  2020 493

66 ёшли пойтахтлик онахон вафот этди

Қандли диабет касаллиги билан оғриб келган бемор коронавирусга чалиниб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Пойтахтимизда яшовчи 66 ёшли аёл 1 июлдан шаҳар 1-сон клиник шифохонасида даволанган. Унга COVID-19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

Шунингдек, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония каби ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.

Бемор бундан аввал, охирги 12 йилдан буён қандли диабет касаллиги билан даволаниб келган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech