17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,4 °C

Хавфсизлик
29 Авг  2019 646

670 қути ноқонуний олиб кетилаётган тамаки маҳсулотлари ушланди

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатларининг олдини олиш бўйича божхона ходимлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний ҳаракатини олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

Тадбир давомида фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилганда автомашина юкхонасида  умумий қиймати   10,2 миллион  сўмлик жами 670 қути акциз ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech