23 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,3 °C

Мамлакатимизда
24 Июн  2019 676

7 миллион сўмлик носоз телефон янгисига алмаштирилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Ишонч телефони” орқали Узун тумани, “Янгийўл” маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Астанақуловдан ариза келиб тушди, деб хабар беради Федерация матбуот хизмати.

Мурожаатда келтирилишича, истеъмолчининг Денов тумани бозоридан 7 070 000 сўмга сотиб олинган GALAXY S 10 Plus телефони носоз чиққан.

Вазиятни ўрганиш мақсадида Федерациянинг Денов туман мутасаддилари истеъмолчи билан боғланиб, ҳолатни ўрганган ва ушбу телефон харид қилинган дўкон эгалари билан ҳам учрашишган.

Натижада, истеъмолчининг аризаси ўринли эканлиги ўз исботини топди ва Астанақуловнинг талабига кўра, GALAXY S 10 Plus телефони ортиқча муаммоларсиз янгисига алмаштириб берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech