29 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,7 °C

Энергетика
11 Дек  2019 6087

7 млрд. сўмлик табиий газ ноқонуний ишлатилгани аниқланди

2 декабрдан 9 декабрга қадар Ўзнефтгазинспекция, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги мутахассислари билан биргаликда Республикада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбирлар натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 7 млрд. 439 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Run tong metal industrial” МЧЖ ва Ангрен шаҳридаги “Lyux granit” МЧЖ корхоналари “Тошкентгаз” ҳудудий филиали томонидан берилган техник шартга кўра, “Run тоng metal industrial” МЧЖ корхонаси

1 млрд. 710 млн. сўм миқдорда, “Lyux granit” МЧЖ 3 млрд. 156 млн. сўм миқдорда зарар етказган.

Бундан ташқари, Ангрен шаҳридаги “Ангрен Нефть Бизнес” корхонасига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси 1 млрд. 272 млн. сўмлик зарар етказганлиги ҳам маълум бўлди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 10 та иссиқхона, паррандачилик хўжаликлари, сопол буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек, бошқа фаолият билан шуғулланувчи 196 та корхона газ таъминоти корхонасига жами 1 млн. 301 минг метр куб (1 млрд 118 млн сўмлик) табиий газни ноқонуний ишлатиб, 1 млрд. 506 млн. сўмдан ортиқ миқдорда зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech