09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,5 °C

Саломатлик
30 Июн  2020 217

72 ёшли Жиззахлик бемор вафот этди

Коронавирус инфекциясига чалинган 72 ёшли бемор ўткир миокард инфаркти, юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи, 72 ёшли отахон жорий йил 20 июнда коронавирусга гумон қилинган ва карантин муассасасига тиббий кузатувга олинган. 22 июнда эса Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унда 25 июнь куни коронавирус аниқланган. Беморга «Коронавирус инфекцияси оғир кечиши, чап томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги 2-даража» ташхиси, шунингдек, «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, сурункали юрак етишмовчилиги, қандли диабет оғир кечиши» қўшимча ташхиси ҳам қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия ва қандли диабет ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан назоратга олинган.

Сўнгги кунларда нафас, юрак ва ўпка етишмовчилиги сабабли беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган ҳамда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Бироқ шифокорларнинг тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир миокард инфаркти, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech