30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Энергетика
11 Мая  2020 337

8 850 хонадон газ билан таъминланди

Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 8 850 нафар хонадоннинг табиий газ таъминоти тўлиқ тикланди.

Хабар қилганимиздек, Сардоба сув омборидаги тошқин натижасида юзага келган газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудгаз Сирдарё» масъулияти чекланган жамияти томонидан тизимли ишлар бошлаб юборилган.  

Тошқиндан жабр кўрган ҳудудлардаги 8 850 та аҳоли хонадонининг табиий газ таъминоти тўлиқ тикланди. Шундан Оқолтин туманида – 3 950 та, Сардоба туманида – 3 100 та, Мирзаобобд туманида – 1 800 та хонадон.

Талофат кўрган ҳудудлардаги 5 195 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминлашга мослаштирилди. Жумладан: Сардоба туманида 2 195 та, Оқолтин туманида 1 224 та, Мирзаобод туманида 1 776 та.

Сув тошқини туфайли талофат етган аҳоли хонадонлари тикланиши билан уларга суюлтирилган газ етказиб бериш учун ресурслар ва газ баллонлари жамланиб тайёр ҳолга келтирилди.

 Тошқин оқибатида юзага келган аварияларни бартараф этиш ишлари давом этоқда, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech