25 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,2 °C

Транспорт
28 Мар  2020 1243

87 мингта чипта пуллари қайтарилди

Маълумки, мамлакатимизга коронавирус COVID-19 инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора тадбирлар натижасида 2020 йил 16 мартдан халқаро йўналишларга, ҳамда 24 мартдан бошлаб эса маҳаллий йўналишларга ҳаракатланадиган барча йўловчи поездлар қатнови вақтинча бекор қилинган.

Аввал хабар берганимиздек, харид қилинган лекин амалда фойдаланилмай қолган темир йўл чипталари учун йўловчиларга белгиланган тартибда ва тўлиқ ҳажмда чипта пуллари фоизлари ушланмаган ҳолда қайтарилмоқда.

60 кун олдиндан халқаро ва маҳаллий йўналишларга чипта харид қилган йўловчиларнинг чипталарини топшириш билан боғлиқ масалалари жойида, ҳеч қандай муаммосиз ҳал қилиб берилмоқда.

2020 йил 14 мартдан 27 мартгача йўловчилардан 13 114 та халқаро йўналишларга ва 73 807 та маҳаллий йўналишларга ҳаракатланадиган йўловчи поездларга олинган чипталар барча темир йўл кассаларида ҳамда электрон тарзда қайтариб олинди. Бугунги кунгача жами 15 миллиард сўмдан ортиқ чипта пуллари ўз эгаларига қайтарилди. Бу жараён айни кунда ҳам давом этмоқда, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech