07 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Спорт
19 Фев  2020 881

91 та спорт-таълим муассасаси ташкил этилади

2020 йил 17 февралда Ҳукуматнингг 90-сонли «Спорт-таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, 2020–2024 йилларда босқичма-босқич қуриладиган спорт иншоотларида 23 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда етарли спорт иншоотларига эга 68 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг филиаллари ташкил этилади.

Қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Спорт-таълим муассасаларида олимпия спорт турлари бўйича шуғулланувчилар сонини ошириш натижасида олимпия спорт турини ривожлантириш рейтинг баҳолашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech