24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Хавфсизлик
11 Янв  2019 984

95 миллион сўмлик ноқонуний маиший техника воситалари фош этилди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган товарларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош этилди.

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилади. Хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, хеч қандай хужжатлари бўлмаган  жами 95 миллион сўмлик 45 номдаги, 997 дона маиший техника воситаларини ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech