27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,2 °C

Транспорт
18 Мая  2020 841

Уларда қандай?

Дунё аэропортларидаги янгиликлар

Парвоздан олдин рўйхатдан ўтиш жараёнлари қатъий текширувлар сабаб узоқ вақт давом этиши мумкин.

АҚШда транспорт хавфсизлик бошқармаси йўловчиларни текширувгача ва текширувдан кейин қўлларни 20 сония давомида совунлаб ювишга чақирмоқда.

Гонконг халқаро аэропортида 40 сонияда тўлиқ дезинфекция қилувчи янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, залларда юриб ултрабинафша нурлари билан микробларни ўлдирадиган робот-тозаловчилар ҳам синовдан ўтказилмоқда.

“Emirates” йўловчиларга аэропорт терминали ҳудудида самолётга чиққунга қадар COVID-19 га экспресс-тест таҳлилидан ўтишни таклиф қилмоқда.

Иммун паспортлари жорий қилиниши кўриб чиқилмоқда.

Мутахассислар тана ҳароратини ўлчашга шубҳа билан қарашмоқда, чунки касаллик аломатлари бўлмаган беморларда ҳарорат аниқланмайди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech