19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,5 °C

Мамлакатимизда
12 Июн  2019 668

Абонент 60 кун ичида қарзини тўламаса телекоммуникация оператори шартномани бекор қилади

Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 1323-7, 11.06.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.  

Амалдаги тартибга кўра, телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш учун фойдаланувчилар телекоммуникация операторига шартнома тузиш учун ариза беради.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, телекоммуникация оператори мазкур аризалар рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кунда қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчини хабардор қилади.

Илгари бу муддат 30 кун эди.

Эндиликда, агар абонент телефон алоқасидан фойдаланиш тўхтатиб қуйилгандан кейин 60 кун ичида телефон алоқаси хизматлари бўйича қарздорлигини ёпмаса, телекоммуникация оператори шартномани бир томонлама бекор қилади.

Илгари мазкур муддат бир ойни ташкил қилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech