15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
6 Сен  2019 407

Адлиядан яна бир янги ташаббус

Адлия вазирлиги томонидан аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида эзгу ишга қўл урилди.

Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилди.

Ушбу муассаса аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳамда амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

Бунинг учун, ҳар бир туман (шаҳар)да босқичма-босқич “Мадад”нинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари ташкил этилади.

Маълумки, апрель ойида Адлия вазирлиги томонидан Advice.uz портали ишга туширилган бўлиб, унда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган асосий ҳуқуқий масалалар бўйича 1000 дан ортиқ контентлар жойлаштирилган.

Қарорда таъкидланишича, “Мадад” муассасасига Advice.uz (e-maslahat.uz) порталини доимий такомиллаштириб бориш вазифаси ҳам юкланди.

Шунингдек, у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

- фуқароларга онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат беради;

- ҳудудларда маслаҳат бюроларини ташкил этиш орқали фуқароларга доимий равишда бевосита бепул ҳуқуқий маслаҳат бериб боради;

- ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилган ҳолда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

- ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш ишларига кўнгиллиларни жалб қилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech