26 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,3 °C

Афғонистон делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди

17 март куни Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Шужоуддин Шужо бошчилигидаги Афғонистон Ислом Республикасининг делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

 

Афғонистон делегацияси ва у билан бирга келган Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон консуллик муассасалари раҳбарлари Наврўзга бағишланган халқ сайлида иштирок этдилар.

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Афғонистон делегацияси раҳбари Шужоуддин Шужо байрам тадбирларида иштирок этишга таклиф этгани учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик изҳор этди ва Балх вилояти губернатори Исҳақ Раҳгузарнинг қутлов ва табрикларини етказди.

Мозори-Шариф ва Термиз шаҳарларида ўтказиладиган “Наврўз” байрамларида Балх ва Сурхондарё вилоятлари вакилларининг иштирок этиш анъанаси умумий тарих, маданият, дин ва анъаналарга эга икки мамлакат ва халқ ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга имкон беради.

Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистонда юз бераётган жадал ўзгаришлар Балх вилояти раҳбарияти ва бутун афғон халқини ҳайратга солаётганини қайд этди. Сурхондарё вилоятида қурилаётган янги турар-жой мавзелари, давлат муассасалари бинолари ва ижтимоий-маиший аҳамиятдаги обектлар кўлами мамлакатнинг барча ҳудудларини ривожлантириш борасидаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва ғамхўрлигидан яна бир бор далолат беради.

Ўзбекистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги Консулхонаси маълумотларига кўра Термиз шаҳридаги учрашувда икки мамлакат чегара ҳудудларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech