30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Воқеа-ҳодисалар
20 Мар  2020 351

Афғонистонда яна уруш бўладими?

Афғонистоннинг 1TV телеканали мудофаа вазирлиги маълумотига таяниб хабар беришича, ҳукумат пайшанба куни «Толибон» гуруҳига қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлашга кўрсатма берган.

Телеканалнинг таъкидлашича, 29 февраль куни АҚШ билан «Толибон» гуруҳи ўртасида зўровонликларни камайтириш бўйича тинчлик шартномаси имзоланган эди. Шундан буён ҳукумат армияси жангариларга қарши  ҳарбий ҳаракатларни тўхтатган эди.

Мамалакат мудофаа вазири вазифасини вақтинчалик бажараётан Асадулла Халид қўшинларга мудофаадан «фаол» мудофаага ўтишга буйруқ берди. Вазирнинг таъкидлашича, қўшинлар бундан буён Афғонистон армияси қисмларига ҳужум уюштирган жангариларга қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиши мумкин.

Халиднинг таъкидлашича, ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш қарорига толибон жангариларининг зўровонликлари юқори даражага чиққани  сабаб бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech