13 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33 °C

Таълим
11 Июл  2020 491

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда таълим олади

Афғонистондаги аёлларнинг Ўзбекистонда таҳсил олишларини қўллаб-қувватлаш бўйича чегаралараро ташаббуши амалга оширила бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги (ОЎМТВ), Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги Делегацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТ ТД) бугун афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини Ўзбекистонда таҳсил олиш учун таълим грантлари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббусни амалга ошира бошладилар.

Лойиҳанинг мақсади – ўз юртларида таълим ва иш билан таъминлашда эркакларга қараганда номутаносиб тўсиқларга дуч келаётган афғон аёллари учун таълим олиш имкониятларини тақдим қилишдан иборат.

Умуман, Афғонистондан келган 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларини ўқийди ва битиради.

Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион Евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

«Аёллар ўз миллий иқтисодиёти ўсишига асосий ҳисса қўшувчилардир. Шунга қарамай, улар таълим олиш, муносиб меҳнат ва тенг маош олиш имкониятига эга бўлиш йўлида кўпинча ижтимоий тўсиқларга дуч келишади. Малакалари ортиши билан аёллар хусусий ёки давлат секторида юқори даражадаги иш жойларига эга бўлишлари кутилмоқда, бу уларга ўз мамлакатлари ривожига самарали ҳисса қўшишга имкон беради» - дейди Эдуардс Стипраис, Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси жаноби олийлари.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади. Афғонистонлик ёш аёллар Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида, Тошкент давлат аграр университети кўмаги остида, ўқийдилар.

ОЎМТВ ушбу лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

«Гендер тенглиги ҳамда аёллар ва қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш нафақат инсоннинг асосий ҳуқуқлари, балки мамлакатни ривожлантириш ва равнақ топтиришнинг оқилона миллий стратегиясидир», - деди анжуманга якун ясар экан, Матилда Димовска, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech