14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,1 °C

Мамлакатимизда
26 Апр  2019 1043

Аҳоли ва атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз маҳсулотларга назорат кучайтирилади

Ҳукумат қарори билан (348-сон, 24.04.2019 й.) Инсонлар ҳаёти, саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар мол-мулки, атроф-муҳит учун хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш хавфи мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мониторинг “Ўзстандарт” агентлиги томонидан камчилиги бўлган маҳсулотларнинг Базасини юритиш йўли билан амалга оширилади.

Хавфли ва сифатсиз бўлган маҳсулотлар божхона, экология, карантин, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа ваколатли органлар томонидан аниқланади.

Камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар “Ўзстандарт” агентлигига берилади ҳамда Агентлик мазкур маълумотларни Базага киритади.

Агентлик ҳар ҳафта келиб тушган ахборотни умумлаштиради ва камчилиги бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли органларга, Савдо-саноат палатасига ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига, йирик савдо тармоқларига юборади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этган ишлаб чиқарувчи Агентликка маҳсулотни Базадан чиқариш тўғрисида мурожаатнома юборади.

Агентлик ўрганиш натижалари ижобий бўлса, маҳсулотни Базадан чиқаради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech