16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,9 °C

Транспорт
7 Июн  2019 1286

Аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлиги 2,3 баробарга оширилади

Бугунги кунда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати 300 минг донани, юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш қуввати йилига 10 мингтани ташкил этади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” АЖ вакиллари иштрокидаги брифингда айтиб ўтилди.

Таъкидланишича, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар 2030 йилга келиб енгил автомобилларнинг ички бозорини 300 мингдан  450-460 минг донагача ортишига, автобуслар сотуви ҳажмининг 1 мингдан 2 минг донагача ортишига имкон беради.

Шу муносабат билан, “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси автомобилсозлик саноатининг мақсад, вазифа ва йўналишларни ўз ичига олувчи, 2030 йилгача янада ривожлантиришнинг янги концепциясини самарали амалга оширишни назарда тутувчи  мутлақо янги модел ишлаб чиқилди.

Унга кўра аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлигини 2,3 баробар ошириш, шу билан бирга, мамлакатнинг автомобиллаштириш даражасини минг киши учун 166 автомобилга етказиш кўзда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech