25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Спорт
29 Дек  2018 672

Ҳакамларимиз эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади

Хабарингиз бор бир ҳафтадан кейин Бирлашган Араб Амирликларида Осиё Кубоги мусобақаси бошланади. Мазкур мусобақада рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи иш олиб боради.

Жумладан, ОФК ушбу мусобақага 5та ҳудудига кирувчи жами 19та мамлакатдан 60 нафар ҳакамни таклиф қилган. Шулардан 30 нафар бош ҳакамлар бўлса, яна 30 нафари рефери ассистентларидир.

Ўзбекистондан Осиё Кубогида қуйидаги ҳакамлар ишлашга таклиф этилган

Равшан Эрматов (Бош ҳакам)

Валентин Коваленко (Бош ҳакам)

Ильгиз Танташев (Бош ҳакам)

Жаҳонгир Саидов (Ёрдамчи ҳакам)

Абдуҳамидулло Расулов (Ёрдамчи ҳакам)

Ўзбекистонлик ҳакамлар эртага Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишади. Улар у ерда мусобақага тайёргарликни давом эттиришади. Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам мусобақада фаолият олиб бориш учун таклиф этилган бўлиб, у бугун Дубай шаҳрига учиб кетади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech