21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Ташвишли хабар
14 Мая  2019 1369

Актриса Яйра Абдуллаева 88 ёшида оламдан ўтди

Бугун, 14 май куни таниқли актриса Яйра Абдуллаева 88 ёшида оламдан ўтди, деб хабар тарқатди Qalampir.uz интернет нашри.

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева шифохонада оламдан кўз юмган.

Таниқли ўзбек актрисаси 1930 йилда Тошкентда туғилган. Ижодий фаолиятини 1944 – 1945 йилларда Гавҳар Раҳимова раҳбарлигидаги хотин-қизлар ансамблида бошлаб, 1950 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 

1950 йилдан Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат (ҳозирги Ўзбек Миллий) академик драма театрида ишлаб, кўплаб рангбаранг образларни яратган. 

Санъаткор ўзбек кино ва театр санъатида ўз ўрнига, ўз овозига эга бўлган диапозони кенг, қизиқиш доираси катта, маънавий жиҳатдан теран, тиниб-тинчимас, етук актриса эди. У бир неча ўн йиллардан бери Ўзбекистон телевидениесида ҳам фаолият кўрсатиб келган.

Яйра Абдуллаеванинг сермазмун ва серқирра ижодий фаолияти юксак такдирланди. 1964 йилда актрисага “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони берилди. В.Шекспирнинг “Қирол Лир” трагедиясида яратган Регина образи учун 1967 йилда Республика Давлат мукофотага сазовор бўлди.

Яйра Абдуллаева 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech