26 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,2 °C

Биласизми?
10 Дек  2019 1579

Акула шўнғувчининг қўлини суяги парчаси билан узиб олди

Австралиялик сузувчи акула ҳужумидан сўнг олган жароҳатига қарамасдан ўзи мустақил қирғоққача сузиб бориб, шифокорларга мурожаат қилди, дея хабар беради РАА «Новости».

Перт шаҳрида истиқомат қилувчи 57 ёшли Питер О’Хэллоран Ғарбий Австралия штатининг Эксмут райони ҳудудларида нафас олиш қувурчаси билан шўнғишни амалга ошираётганди. Сузувчи қирғоқдан 400 метр масофага узоқлашгач, йиртқич унга ҳужум қилган.

«Кутилмаганда нимадир қўлимни ушлаб, жуда катта куч билан силтади ва қўлимнинг бир қисмини узиб олди», дейди Питер О’Хэллоран. Бир амаллаб унинг чангалидан озод бўлган шунғувчи оғриқларга чидаб, қирғоқ томонга сузган. Етиб олгач, уни олдин шифохонага, сўнг операция қилиш учун учун Перт шаҳри клиникасига жўнатишган.

Питер О’Хэллоран журналистларга рентген суратини кўрсатиб: «Менга шифокорлар қўл суягимда баъзи қисмларнинг етишмаётганини айтишди. Йиртқич этим билан қўшиб, қўл суягининг парчасини ҳам тишлаб узиб олган экан», дея интервью берган.

2018 йилда ҳам Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатининг Леннокс-Пойнт бурунида  пляжда дам олаётганлардан бири ўзини қўрқитиб юборган акулани шартта сувдан кўтариб олгани хабар қилинган эди. Дам олувчининг бўйи одамдек келадиган ўлик йиртқич билан пляжда тушган сурати ҳам жуда тез тарқалиб кетганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech