15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,2 °C

Хавфсизлик
9 Сен  2019 615

Қашқадарёда фуқаро алимент пули можаросида собиқ хотинини ўлдириб қўйди

8 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида фуқаро алимент пуллари сабаб келиб чиққан можорода собиқ хотинини ўлдириб қўйди, деб хабар беради бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, соат 01:00 ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Нишон тумани «Истиқбол» маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашиб, қўллари билан буғиб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech