09 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -0,1 °C

Саломатлик
10 Мар  2020 1237

Алишер Шодмонов коронавирус ҳақида ёлғон хабарларни тарқатмасликни сўради

– Биз касалликни беркитаётганимиз йўқ, бунинг иложи ҳам йўқ, – дея ижтимоий тармоқларда тез-тез тарқалаётган ёлғон хабарларга ўз муносабатини билдирди Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.

– Агар касаллик қайд этиладиган бўлса, дори воситаларининг захираси, шунингдек, профилактика бўйича имкониятларимиз етарли. Тарғибот ишларини кучайтиришимиз, ҳаққоний маълумотларни вақтида етказиб туришимиз керак.

Энг муҳими, ҳар бир фуқаро нотўғри, ваҳимали маълумотларга ишонмаслиги, эҳтиёт чораларини кўриши зарур. Зарурат бўлмаса, хорижга чиқмайлик. Барча чеклов чораларини ошкор эълон қилаяпмиз ва буни тўғри тушунишни сўрар эдик. Фуқароларимиз барча эҳтиёт чораларини кўрсалар, ишонаманки биз бу жангда ғолиб чиқамиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech