24 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,9 °C

Мамлакатимизда
25 Апр  2019 826

Алишер Усмоновга “Маржон” санаториясига йўлланма берилди

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан вилоятнинг Оҳангарон туманида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш ҳамда ногиронлиги бор, муҳтож оилалаларга ёрдам бериш назоратини янада кучайтиришга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 4-сектор ишчи гуруҳи, туман ҳокими, прокурори, ИИБ ва туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари иштирок этди.

Бугунги кунда Оҳангарон туманида 29 та маҳаллада 17 606 та хонадон мавжуд бўлиб, шундан 11 590 та хонадон ўрганилган ва уларда аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Айтиш керакки, мурожаатлар асосан ер-кадастр, банкдан кредит олиш, ишга кириш, турар жой, коммунал хизмат, соғлиқни сақлаш, болалар нафақаси, алиментни ундириш каби масалалардан иборатдир. Аҳоли билан ўтказилган самимий мулоқот жараёнида ҳам 62 нафар  фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 58 таси жойида бартараф этилди. Қолган 4 та мурожаат  туман Тиббиёт бирлашмаси, банк ва башқа мутасадди ташкилотларнинг масъул раҳбарларига юклатилди ва ижроси назоратга олинди.

Учрашувда Оҳангарон туманининг “Унгут” МФЙда истиқомат қилувчи Нигора Сайфалиева,  “Балхана” МФЙ Бахт кўчаси  75-хонадонда яшовчи Равшаной Боймуродова,”Оқтепа”МФЙ “Тўти” қишлоғида яшовчи Гулчеҳра Мавлонова каби бир қатор ногиронлиги мавжуд  бўлган фуқароларнинг оғирини енгил қилиш мақсадида аравачалар тақдим этилди. Мазкур туманнинг “Эйвалик” қўрғони “Шарқ” кўчаси 12-уйда яшовчи 2- гуруҳ ногирони бўлган фуқаро Насиба Файзуллаевага “Олти ариқ” санаториясига ва 2-гуруҳ ногирони бўлган яна бир фуқаро Алишер Усмоновга “Маржон” санаторияларига даволаниб, соғлиқларини тиклаш учун йўлланмалар берилди.

Шунингдек, аҳолининг китобга бўлган муҳаббатини янада ошириш мақсадида 100 дан ортиқ ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари тарқатилганлиги тадбирнинг энг қизиқарли жараёни бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech